Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиззах вилоятидаги автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасидаги портлаш тавсилотлари.

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 16 январь куни тахминан соат 11:30 ларда, Зарбдор тумани Янгиҳаёт маҳалласида жойлашган “Gaz manbai” МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шаҳобчасида пропан газ сақланаётган цистерна ёнида, ушбу МЧЖда оператор бўлиб ишлаган 40 ёшли Ш.А. темирларни кесиш мосламаси(болгарка)ни ишлатаётган вақтида чақнаш содир бўлиши оқибатида 2,5 тонна суюлтирилган газ сақланаётган цистерна портлаган.

Натижада фуқаро 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, МЧЖ директори 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech