Матбуот анжумани
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан "Қонун устуворлиги ва жамоат хавфсизлиги: Ички ишлар органларининг 9 ойлик фаолият якунлари ва устувор вазифалар" мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган.
✅Матбуот анжуманида Вазир ўринбосари - Тергов департаменти раҳбари полковник Рамазон Ашропов бошчилигида соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этадилар.
Ўтказиш вақти: 2026 йил 9 октябрь (жума), соат 10.00
Манзил: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй
Матбуот анжуманига барча ОАВ ва жамоатчилик вакиллари таклиф этилади.
Тергов департаменти