Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳага оид муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун масъул ходимлар қатнашишлари таъминланди. Сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг асосий қисми жойида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар ўрганиш ва вақт талаб қилиши инобатга олиниб, мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди ва мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech