
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришдаги янги ёндашув
Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда чегараларни бошқаришда кўмаклашиш дастури 10-босқичи (БОМКА-10) доирасида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Жумладан, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш вақтида ҳодиса жойини 3D моделини яратиш орқали иш учун аҳамиятга эга бўлган нарса ва буюмларни асл ҳолатича муҳрлаб қолиш ҳамда тергов самарадорлигини ошириш мақсадида БОМКА-10 дастури томонидан 3D сканер ускуналари тақдим қилинган.
Жорий йилнинг 10-12 март кунлари 3D сканердан фойдаланиш бўйича чет-эл мутахассисларини жалб қилган ҳолда ички ишлар органларининг бир қатор ходимлари учун ўқув-амалий курслар ўтказилди.
Ўқув курслари давомида қатнашчилар ускунанинг имкониятлари, уни ишлаш механизмлари ва ҳодиса содир бўлган жойни 3D моделини яратиш бўйича зарурий кўникмаларга эга бўлишди Тадбир якуни бўйича иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти