Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Пулларни кўпайтириш ваъдаси ортидаги алдов

Андижон вилояти. Жорий йилнинг 8 октябрь куни Андижон вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармасига келиб тушган хабарда номаълум шахс ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро О.У.нинг ишончига кириб, унинг 18 000 000 сўм маблағини банк картасига ўтказиб олгани маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 9 октябрь куни Андижон вилояти ИИБ КҚКБ Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи, 2006 йилда туғилган, муқаддам ЖКнинг бир нечта моддаси билан судланган Т.Ҳ. содир этгани маълум бўлди.

Терговда аниқланишича, Т.Ҳ. жорий йилнинг октябрь ойида «Telegram»да бошқа бир трейдер номидан сохта канал очиб, фуқаро О.У.га пулларини кўпайтириб беришни ёлғондан ваъда қилиб, 6–8 октябрь кунлари унинг банк карталаридан жами 18 000 000 сўмни ўз фойдаланувидаги банк картасига ўтказиб олишга эришган ҳамда қўлга киритилган маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Ҳозирда Т.Ҳ. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, жабрланувчига етказилган зарарни ўз ихтиёри билан қоплаган.

Эндиликда Т.Ҳ.дан жабрланган бошқа фуқароларни аниқлаш ва унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.

Тергов департаменти

Text to speech