Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

ИИВ Академияси профессор ўқитувчилари ҳамда кундузги таълимининг 1-3 босқич курсантлари иштирокида Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник М.Т.Рахматуллаев раҳбарлигида видеоконференцалоқа орқали навбатдаги маҳорат дарси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 25 август кунги буйруғи асосида жорий йилнинг 17 май куни ИИВ Академияси профессор ўқитувчилари, кундузги ўқув таълимининг 1-3 босқич курсантлари иштирокида видеоконференцалоқа орқали Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник М.Т.Рахматуллаев раҳбарлигида «Порахўрлик (ЖКнинг 210, 211, 212-моддалари мисолида) билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш, фош этиш ва тергов қилиш амалиёти ҳамда ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар», «Ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатиш ва баданига шикаст етказиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳамда уларнинг олдини олиш йўллари» мавзулари бўйича навбатдаги маҳорат дарси ўтказилди.

Мазкур ўқув машғулотида Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ЎМИБ терговчиси майор А.Р.Ўралов, катта терговчи капитан Ш.Ш.Шодмонов, вилоят ИИБ ЖҚБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.М.Рахимов, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори капитан А.Ҳ.Раббанакулов ҳамда жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси М.М.Рўзиевлар мавзу доирасида ўз маърузалари билан семинар иштирокчиларини таништириб, амалиётда вужудга келаётган муаммолар тўғрисида фикр алмашишди. Ўқув семинар машғулоти савол-жавоб шаклида давом эттирилиб, қизғин муҳокамалар билан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech