Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан шахсий қабул ўтказилди

Аҳоли муаммоларини тинглаш ва уларга ечим топиш, мурожаатларни ўз вақтида ҳал қилиш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи, подполковник Илхом Файзуллаев бошчилигидаги мазкур тадбирда аҳолининг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ муаммолари атрофлича ўрганилиб, ҳар бир мурожаат бўйича қонунчилик доирасида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Айрим масалалар юзасидан масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

Бундай учрашувлар ички ишлар органлари тизимида очиқлик, шаффофлик ва фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш орқали уларнинг ИИОга ишончини мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech