Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Аҳоли мурожаатлари тингланиб, муаммоларга ечим изланди

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мурожаатларини ўз вақтида ва холисона кўриб чиқиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи, подполковник Ш.Ш. Шарипов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнлари, шунингдек, қабул қилинган процессуал қарорлардан норозилик юзасидан мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, кўтарилган масалаларга қонуний ечим топиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Мурожаатларнинг ҳар бири бошқарма бошлиғи томонидан шахсий назоратга олиниб, уларни қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Фуқаролар билан очиқ мулоқотни давом эттириш, уларнинг мурожаатларини холисона ўрганиш ва қонуний ҳал этиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.

Тергов департаменти

Text to speech