Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан йиғилиш ўтказилди
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи Фарруҳ Омонов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Рамазон Ашропов ҳам иштирок этди.
Президентимизнинг "Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 51-сонли Фармонига асосан, Қарши шаҳрини мурожаатлар билан ишлаш ва халқни рози қилиш бўйича намунавий ҳудудга айлантириш бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Фармонда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ҳар чоракда камида бир марта оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали мурожаатлар билан ишлаш фаолияти, ҳудудда муаммоларни ҳал қилиш бўйича кўрилган чоралар, келгусида бажариладиган ишлар ва режалар ҳақида кенг жамоатчиликка батафсил ахборот бериб бориш белгиланган эди.
Шу мақсадда, вилоят ҳокими Муротжон Азимов бугунги мурожаатлар ҳолати, аҳоли мурожаатларидаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан режалари ҳақида батафсил ахборот берди.
Йиғилиш якунида мутасаддилар томонидан, Президентимиз Фармони ижроси бўйича тегишли топшириқ ва кўникмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти