Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ишончни суиистемол қилган ишчи...

Андижон. 2019 йилнинг куз ойларида фуқаро 34 ёшли З.Ж. таниши 63 ёшли А.К., га тегишли МЧЖнинг юрист-консултанти эканлигидан фойдаланиб, А.К., нинг ишончини суиистемол қилиб МЧЖга харид қилинган қиймати 14.000.000 сўм бўлган эшик ва деразаларни ўзининг яшаш хонадонига олиб бориб ўрнатиб олган.

Бундан ташқари, З.Ж. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, А.К. нинг ишончини суиистемол қилиб,  унга ўзига нисбатан суд процесси бўлаётганлигини айтиб, зарарни қоплаш учун жами бўлиб 200.000.000 сўм пуллар кераклигини айтиб, ушбу миқдорда пулларни қайтариб беришини ваъда қилиб, қўлга киритган шу кунга қадар қайтариб бермаганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech