Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Карантин шароитида Қашқадарёлик йигит Зангиотада автомашина олиб қочди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 09 май куни соат 06:30 да, Қашқадарё вилоятида доимий рўйхатда туриб, вақтинча Зангиота туманида яшаб келаётган 36 ёшли Б.Р., Зангиота тумани Обод маскан кўчасида қурилиши тугалланмаган хонадон дарвозахонасида турган 61 ёшли Р.М., нинг “Spark” русумли автомашинасини калити ўт олдириш жойида тиқилган ҳолатда қаровсиз қолдириб кетилганлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, Б.Р., олиб қочган автомашинани Назарбек қўрғони ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech