Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фарғоналик фуқаро Қибрайда гиёҳвандлик воситаси сотаётганида ушланди

Тошкент вилояти. 2020 йил 11 июнь куни соат 11:30 да Қибрай тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, фуқаро 29 ёшли У.Ғ., полиэтилен пакетга қадоқланган тўқ жигар рангли ўзига хос специфик ҳидга эга бўлган ғиёҳвандлик воситасини 2.500.000 сўм эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, фуқаро У.Ғ., шахсий тинтув қилинганида, эгнидаги шимининг ўнг чўнтагида 7 дона полимер пакетга қадоқланган ғиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, У.Ғ.,дан олинган моддалар таркибида фаол гиёҳвандлик моддаси тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.Ғ.,га нисбатан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, У.Ғ., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech