Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фойдали меҳнат қилмасдан тезда бойишга ишонишнинг оқибати

 

Қашқадарё. Чироқчи туманида яшовчи 39 ёшли Н.А., туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда МЧЖ иш юритувчиси бўлган 37 ёшли Д.Э., унга қўшимча даромад топиш учун ажойиб имконият мавжудлигини, бунинг учун у 300 АҚШ долларлик ижтимоий пакетни харид қилиб, саёҳат қилиш учун қулай имтиёзларни қўлга киритиши мумкинлигини, бундан ташқари агарда Н.А., ўзидан кейин худди шунча тўлов қилувчи яна 3 та ҳамкор жалб қилса, уларнинг ҳар бири учун 200 АҚШ долларидан жами 600 АҚШ доллари мукофот пули олишини ҳамда яна бошқа жалб қилган ҳамкорлар ҳисобидан ҳам мукофот пули олиш имконияти борлигини айтиб, Н.А.,нинг ишончига кириб, алдов йўли билан ундан 290 АҚШ доллари пулларни олиб, ўзини эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТГ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда жиноят иши бўйича яна бошқа жабрланганлар мавжудлиги текширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech