Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошбўрон

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 09 май куни соат 21:00 ларда 25 ёшли Р.Шуҳратжон ва 24 ёшли С.Абдуқаххорлар Ўзбекистон тумани Бўстон қишлоғи ҳудудидаги боғ майдонида танишлари 22 ёшли Ю.Миролим ва 36 ёшли Қ.Билоллар боғга сув қуйиб юрганликларини кўриб, уларнинг олдига келиб, сув туфайли жанжаллашиб, уларни ерда ётган тош бўлаклари билан тошбўрон қилиб, турли жароҳатлар етказганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, жанжал вақтида Р.Шуҳратжон Ю.Миролимни юзига бир маротаба урганлиги сабабли, Ю.Миролим ва Қ.Билоллар жанжал жойига телефон орқали қариндошларини чақираётганликларини Р.Шуҳратжон ва С.Абдуқаххорлар эшитиб қолиб, сўнг уларни тошбўрон қилганликлари аниқланган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида Ю.Миролим ва Қ.Билоллар “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир турдаги жароҳатлар” олганликлари кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “а” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech