Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўғриликда гумон қилинган 3 нафар йигитлар ушланди ва телефон аппарати ашёвий далил сифатида олинди.

Қорақалпоғистон. 2020 йил 04 январь кунидан 05 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахслар Беруний туманида яшовчи 37 ёшли Д.М.га тегишли “Тўқимачи” маҳалласида жойлашган МЧЖ ҳудудида турган темир контейнер ичидаги металл сейфни калит билан очиб, ичидаги жами 30.000.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойижан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу ўғирлик жиноятини 19 ёшли Н.А., 18 ёшли С.А. ва 17 ёшли Т.С.лар содир этганликлари аниқланган ҳамда уларнинг ҳар биридан ўғирланган пуллар эвазига сотиб олинган "Redmi Note 8" русумли уяли телефонлар ва турли хил кийим-кечаклар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech