Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

50.000 АҚШ долларига алдаган фирибгарлар ушланди

Қашқадарё. 2019 йилнинг апрель ва май ойлари давомида 39 ёшли А.Э., ўзининг отаси Н.Э. ва қариндоши М.Х., лар билан жиноий тил бириктириб, ўзаро жиноий режа тузиб, Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Х.М., нинг Тошкент шаҳридан кўчмас мулк сотиб олиш нияти борлигидан хабар топиб, унинг пулларини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишни кўзлаб, жиноий шериклари - отаси Н.Э. ва қариндоши М.Х., ларнинг ёрдамидан фойдаланиб, Х.М., га Тошкент шаҳридаги метро бекати яқинида жойлашган кўп қаватли бинонинг 1-қаватидаги нотурар жойни 50 минг АҚШ доллари эвазига сотиб олишда ёрдам қилишларини ваъда қилиб, алдаб, Х.М., дан 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бўлиб-бўлиб, Чироқчи тумани маркази ва Тошкент шаҳрининг турли жойларида олиб, нотурар жойни сотиб олишда ҳеч қандай амалий ёрдам кўрсатмасдан, Х.М,нинг ишончини суиистеъмол қилиб, қўлга киритган пулларини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича А.Э. ва М.Х.,лар айбланувчи тариқасида жаб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech