Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қурилиш ускуналари ўғриси ушланди

Сурхандарё. 2020 йилнинг 30 март куни, Термиз тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидрув ишлари натижасида, 42 ёшли С.Б. жорий йилнинг февал ойда 32 ёшли У.Х., нинг уйга ғайриқонуний равишда кириб, умумий нархи 920.000 сўмлик қўрилишда ишлатиладиган ускуналарни яширин равишда талон-тарож қилганлиги анқиланган.

Бундан ташқари жорий йилнинг 23 март кунига ўтар кечаси С.Б. 27 ёшли О.Б., нинг уйга яширин равишда кириб. У ердан хам умумий нархи 950.000 сўмлик қўрилишда ишлатиладиган ускуналарни ўғирлаб қилиб, ходиса жойидан яширинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Термиз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томнидан С.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech