Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Терговчига пора таклиф қилган шахс ушланди

Самарқанд вилояти. 2020 йилнинг 18 март куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида бўлган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тузилган тергов-тезкор гуруҳи ходимлари томонидан Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи бир неча фуқароларни яшаш уйлари ва ёрдамчи хўжаликларида ўтказилаётган тинтув тергов ҳаракати давомида Пахтачи тумани “Зарафшон” маҳалласи, “Истиқлол” кўчасида яшовчи 43 ёшли З.Ж., ни яшаш уйидан таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган 950 килограм тошлар борлиги аниқланиб, жиноят иши бўйича тергов гуруҳига жалб қилинган Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси томонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинаётган вақтда фуқаро З.Ж., терговчига ҳолатни расмийлаштирмасликни, бунинг эвазига 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида беришини таклиф қилган, лекин терговчи унга бу ҳаракати ноқонунийлиги, пора олиш-бериш жиноят эканлигини тушунтиришига қарамасдан фуқаро З.Ж., 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини такроран маълум қилган.

Терговчи ўзининг уяли алоқа воситасига З.Ж., билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни ёзиб олган ва уни DVD дискка кўчириб, З.Ж.,га нисбатан қонуний чора кўришликни сўраб, вилоят ИИБ бошлиғининг номига билдирги билан мурожаат қилган.

Мазкур билдирги асосида 2020 йил 18 март куни тахминан соат 15:00 ларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилоят бўйича бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро З.Ж., Нарпай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимларини хизмат хонасида 7.000.000 сўм миқдоридаги пулларни терговчига пора тариқасида берган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай туман прокуратураси томонидан фуқаро  З.Ж.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech