Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Дўкондан ўғирлик содир этган ўсмир ушланди

Андижон. 2020 йилнинг 14 мартдан 15 мартга ўтар кечаси, 20 ёшли Л.Ў, Андижон тумани Орол маҳалласида жойлашган, фуқаро С.У., га тегишли савдо дўконига эшик қисмини қирқиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, дўкон ичидан 60.100.000 сўм пул маблағларини яширин равишда талон-торож қилиб ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Л.Ў., ашёвий далиллар билан процессуал тартибда ушланган ва айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳзуридаги Тергов департаменти

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech