Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашинага ўрнатилган газ балон портлади: сабаблари аниқланмоқда.

Андижон. Аввал хабар қилганидек, 16 декабрь куни Андижон туманидаги автомашиналарга газ қуйиш шахобчаларининг бирида “Nexia-2” русумли автомашинасининг орқа юкхонасига ўрнатилган газ балон портлаганлиги оқибатида автомашина ҳайдовчиси 48 ёшли О.К. жароҳат олган.

Ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича, ушбу автомашинага газ қуйиш учун Жахонобод маҳалласида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шахобчасига кириб келган. Газ қуйиб бўлганидан сўнг чиқиб кетмоқчи бўлганида бир вақтнинг ўзида автомашинанинг олди ва орқа қисмида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлган. Портлаш натижасида автомашина жиддий шикастланган, ҳайдовчи эса двигател қисмида шовқин овозини эшитганлиги сабабли зудлик билан транспорт воситасини тарк этган ва енгил тан жароҳати олган, бошқа жароҳатланганлар йўқ. Портлаш сабабларини аниқлаш мақсадида, ҳодиса жойидан портлаган газ балоннинг қолдиқлари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, тегишли экспретизалар тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech