Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фирибгарликни касб қилиб олган шахс суд олдида жавоб берди

Тошкент. 2015 йил ноябрь ойидан 2016 йил декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида С.Рахимов Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Гулобод кўчасида бўла туриб жабрланувчи А.К., га биргаликда видеокамераларни йиғиш цехини очишни ва катта миқдорда фойда кўришни ваъда қилиб А.К., дан дастлабки ишлаб чиқариш дастгоҳлари, турли мебель, асбоб-ускуналар сотиб олиш учун жами 3.700 АҚШ доллари (11.802.741 сўм) миқдордаги пулларни давомий равишда фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бундан ташқари, С.Рахимов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2016 йил апрель ойининг бошида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Новза кўчаси “Гамилон” номли офисда бўла туриб, жабрланувчи Б.Г., дан 7.200 АҚШ доллари (20.755.296 сўм) эвазига “Lacetti” русумли автомашина олиб берса, икки йил мобайнида унга ушбу пулларини 3.600 АҚШ доллари миқдоридаги устамаси билан қайтариб беришини ваъда қилиб жами 7200 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бундан ташқари, С.Рахимов яна бир қанча фирибгарлик жиноятларини содир этиб бир гуруҳ фуқаролардан турли алдов йўллари билан катта миқдордаги пулларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Фирибгарлик ҳолатлари юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, С.Рахимовга айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг ҳукмига кўра, С.Рахимов фирибгарлик жиноятларини содир этишда айбли деб топилиб, умумий 5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech