Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситасини сақлаган шахс аниқланди

Хоразм. 2020 йилнинг 23 апрель куни Хонқа тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Хонқа тумани “Қирқ ёп” қишлоғида яшовчи 64 ёшли Д.А., нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда 7 бўлак умумий вазни 53,92 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Хонқа туман ИИБ ҳузуридаги Теров гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Д.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech