Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қарзини қайтариб олишни ноқонуний йўлини танлади

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 02 апрель куни соат 17:00 ларда 37 ёшли Муҳаммад Х., 36 ёшли Жаҳонгир У., билан биргаликда, Тожикистон Республикаси фуқаролари 33 ёшли Жамшиджон У., ва 34 ёшли Вали М.,ларни Учкўприк тумани Қирқ қишлоғи ҳудудидаги ташландиқ жойга олиб бориб, таниши 26 ёшли Мақсуджон А.,нинг қарз пулларини беришларини талаб қилиб уларни уриб дўппослаб, ўлдириш билан қўрқитганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Учкўприк туманида яшовчи Мақсуджон А.,дан Тожикистон Республикаси фуқаролари Жамшиджон У., ва Вали М.,лар 7 200 АҚШ долларлик трикотаж маҳсулотларини сотиб олиб, пулларни бермай келаётганликлари ҳақида танишлари Муҳаммад Х., ва Жаҳонгир У.,ларга айтиб, гаплашиб қўйиб қўрқитиб беришларини сўраганлиги натижасида ушбу жиноят юз берганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Муҳаммад Х., ва Жаҳонгир У.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Жиноят иши доирасида барча шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech