Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё. Бандихон туманида яшовчи 49 ёшли Б.Э., “Бахт Диёрбек шанс” фермер хўжалиги раҳбари лавозимида ишлаган вақтида, 51 ёшли Ў.Қ. билан жиноий тил бириктириб, ушбу фермер хўжалигига қарашли 138-дала контуридан 3 нафар фуқароларга жами 69 сотих ер майдонини ажратиб беришни, улардан 1.500 АҚШ доллари ва 71.000.000 сўм пулларни олиб, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Бандихон туман бўлимидаги таниши 35 ёшли И.Н. орқали томорқа сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олган пуллардан 600.000 сўмини кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш учун И.Н., га бериб, томорқаларни расмийлаштириб бермасдан, қолган пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Э., Ў.Қ. ва И.Н., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Бандихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech