Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Эски қурилиши тугалланмаган иншоот остида қурол сақлаб келаётган шахс аниқланди

Тошкент вилояти. 2021 йил 13 февраль куни вилоят ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бўстонлиқ тумани Пском маҳалласида яшовчи 29 ёшли Очилбек Р., ушбу маҳаллада эски қурилиши тугалланмаган масжид сим қўраси тагига 1 дона 1 стволли, 5,6 мм. калибрли “Белка-3” ва 1 дона 2 стволли, 5,6 мм. “Тоз-8” русумли қуролларни қопга солиб ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд баллистик экспертиза хулосасида ушбу 2 дона қуролларнинг биринчиси ов милтиғи ва иккинчиси эса ясама қурол бўлиб, ўқ отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Очилбек Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech