Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқандда “Қорадори-2020” тадбирлари давом этмоқда

2020 йилнинг 24 июль куни Оқдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” тезкор тадбири давомида Оқдарё тумани Янгиҳаёт МФЙ яшовчи 61 ёшли С.Э.,нинг ҳовлиси кўздан кечирилганида, томорқадан жами 20 туп яшил рангли “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб етиштириб келаётганлиги ҳамда томорқадаги дарахт тагида яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ҳолдаги 16,4 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, ушбу куни соат 20:00 да тадбир жараёнида Оқдарё туман Янгиқўрғон маҳалласида яшовчи У.М.,нинг ҳовлисидаги томорқаси кўздан кечирилганида, у ердан ҳам жами 20 туп яшил рангли “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликни экиб етиштириб келаётганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, 2020 йил 26 июль куни соат 10:00 да Каттақўрғон туманида ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида, Каттақўрғон тумани Қоракулча маҳалласида яшовчи 37 ёшли И.С.,нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганида, томорқасидан жами 17 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларни экиб етиштириб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Юқоридаги ҳар учала ҳолатда ҳам гумон қилинувчиларга нисбатан тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270 (Тақиқланган экинларни етиштириш) ва 276-моддалари ( Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech