Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашина олди-сотдиси бўйича келишувни бузиб алдаган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Жиззах. 2019 йилнинг июль ойидан 2020 йил февраль ойига қадар бўлган вақт оралиғида 34 ёшли М.Ф., ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Ғаллаорол туманида яшовчи 3 нафар фуқаролар билан турли русумли автомашиналарни олди-сотдиси бўйича келишувга эришиб, улардан жами 65.100.000 сўм пулларини олдиндан олиб, турли баҳоналар қилиб автомашиналарни ушбу фуқаролар номига расмийлаштириб бермасдан, пулларни ҳам қайтармай ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech