Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Намангандаги хонадонларнинг бирида очилган "қиморхона" фаолиятига чек қўйилди

Наманган. 2020 йил 23 апрель куни соат 20:55 да, ИИВ ҳодимлари томонидан ўтказилган маҳсус тадбир давомида Наманган шаҳар Юқори Ғирвон махалласида яшовчи 33 ёшли Б.У. яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, шу махаллада яшовчи 5 нафар фуқароларга, хар бир ўйин учун 1000 сўмдан пул маблағларини олиб, уларга қимор ва таваккалчиликка асосланган “Лото” ўйини ташкил этиб моддий манфатдорлик кўраётганлиги аниқланган.

Тадбир давомида ўртага ўйин учун тикилган 442.000 сўм пуллар,
36 дона ўйин карталари, 24 дона рақамлар ёзилган лото уйини қоғоз карталари ва 90 дона лото тошлари ўрнатилган тартибда олинган.

Ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

  Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech