Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Хоразмда ярим нархида автомашина олиб берувчи фирибгар аёл аниқланди.

 

2019 йилнинг май ойи охирларида 34 ёшли Н.Д. (аёл), Урганч шаҳар Аз-Замахшарий кўчасида жойлашган “Хоразм-Автосавдо” МЧЖ олдида таниши Ж.М. билан учрашиб, унга Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомашиналарга чегирмалар эълон қилинганлиги сабабли янги автомашиналар ярим нархда сотилаётганлигини ва фақатгина декабрь ойи охиригача етиб келишини айтиб, алдаб, Ж.М.нинг ишончига кириб, ундан “Lasetti Gentra” автомашинаси учун 4.000 АҚШ доллари (33.832.640 сўм) ва “Damas” автомашинаси учун 2.000 АҚШ доллари (16.916.320 сўм) миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ҳам қайтариб бермасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур жиноят иши Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech