Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Алкоголь сотиб олиш учун берилган пуллар қалбаки экан

Фарғона. 2020 йилнинг 08 июль куни соат 19:00 да Данғара шаҳарчасида 63 ёшли Ғ.У., га тегишли бўлган спиртли ичимликлар савдо дўконига 21 ёшли А.Х., 23 ёшли О.М. ва 20 ёшли Ш.П., лар келишиб, дўкон сотувчиси Ғ.У., га фуқаро А.Х. ёнида бўлган 1 дона 100 АҚШ доллари купюрасини бериб, мазкур купюра эвазига 200.000 сўмлик алкоголь маҳсулот сотиб олишини, қолган қисмини сотувчи сўм валютасида қайтариб беришини айтган вақтида, дўкон сотувчиси Ғ.У. 100 АҚШ доллари купюрани сохта эканлигига шубҳа қилиб, бу ҳақда туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.        

Терговга қадар текширув давомида дўкон сотувчиси  Ғ.У., дан 1 дона 100  АҚШ доллари купюраси текшириб кўришлик учун ашёвий далил сифатида олинган. Экспертиза хулосасига кўра, 100 АҚШ доллари купюраси қалбаки эканлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш). Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech