Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Булоқбошилик оғуфурушлар ушланди

Андижон. 2020 йил 01 май куни соат 19:30 да Булоқбоши тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Булоқбоши туманидаги «Истироҳат боғи»да фуқаро 49 ёшли А.Б., 1,9 граммга тенг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 750.000 сўм эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро А.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
273-моддаси 3-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, фуқаро А.Б. ўзининг кўрсатувларида “гашиш” гиёҳвандлик воситасини жорий йилнинг 01 май куни 45 ёшли Г.У.,дан сотиб олганлигини маълум қилган.

Жиноят иши бўйича ўтказилган тинтув тергов ҳаракати жараёнида, Г.У.нинг яшаш хонадони ётоқхонасидаги темир қутидан 1,4 грамм ва айвондаги кўрпа остидан 0,5 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда А.Б. ва Г.У.,лар ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech