Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзингдан чиққан балога...

Тошкент вилояти. 2022 йил 27 август кунидан 2 сентябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шаҳс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 57 ёшли Т.Г.нинг Қибрай тумани Арчазор 5-тор кўчасида жойлашган уйига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон меҳмонхонасидан жами баҳоси 120.000.000 сўмлик бир дона аёллар занжири, бир дона аёллар билак узуги, 2 дона аёллар бриллиант зираги, 1 дона кўк кўзли аёллар зираги, 1 дона аёллар билак узуги, 3 дона аёллар тилла узуги, 8.412.000 сўм миқдоридаги нақд пул ва 3.250 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўғирлаб, ҳодиса содир бўлган жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 4-қисми “а” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни жабрланувчининг жияни бўлмиш 30 ёшли М.М. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, у процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши доирасида М.М. сўроқ қилиниб, ундан нима сабабдан ушбу жиноятга қўл ўрганлиги, ўғирланган буюмлар ва пулларнинг тақдири ҳақида сўралганда, у мазкур жиноятни катта миқдорда қарзи борлиги ва қарзидан қутилиш мақсадида холасининг уйидан тилла тақинчоқларини ўғирлаб, уларни Тошкент шаҳрида жойлашган Олой бозорида 4.800 АҚШ долларга сотиб юборганлигини билдирган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech