Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзига хулоса чиқармаган 18 ёшли йигит қонун олдида яна жавоб беради

Жиззах вилояти. 2022 йил 29 январь куни Ш.Рашидов тумани Ёшлик маҳалласида яшовчи 42 ёшли М.С. Жиззах шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг январь ойида ўзи иш бошқарувчи бўлиб ишловчи “DRENAJ MELIORATSIYA” МЧЖга тегишли Жиззах шаҳар А.Навоий маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли бино ертўла қисмида сақланаётган умумий нархи 37.200.000 сўмлик бўлган икки дона пиво аппарати, бир дона кондиционер ва бошқа турдаги темир маҳсулотлари номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах шаҳар Бобур маҳалласида яшовчи муқаддам ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун судланган 18 ёшли А.А. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан бир дона газ баллон ва бошқа турдаги темир маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан "Қамоққа олиш" тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech