Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ҳуқуқ тартибот идораларининг чора кўришини кутиб тура олмаган "зўравон"лар энди 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ("кесилиши") мумкин

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 03 март куни соат 12:30 ларда 18 ёшли Аюбхон А., вояга етмаган 16 ёшли Абубакр Р., билан Қўқон шаҳри Ўрда таги кўчасида жойлашган имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган мактаб интернат биноси олдида, таниши вояга етмаган 17 ёшли Абдуллоҳ М., билан келиб чиққан жанжал оқибатида, қўлидаги “капалак пичоқча” билан кўкрак қафасига жароҳат етказганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятнинг келиб чиқишига 2021 йилнинг 20 январь куни Абдуллоҳ М., Аюбхон А.,нинг қариндоши Муҳаммадризо Х.,га тегишли “Samsung S 9” русумли уяли телефон аппаратини олиб қўйиб, ким орқали ушбу телефон аппаратини қайтариб берганлигини сўраб жанжаллашиб қолганликлари, ушбу ҳолат бўйича Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан  жиноят иши қўзғатилиб, кўриб чиқилаётган бўлса-да, унга нисбатан тан жароҳати етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Аюбхон А., ва Абубакр Р.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «к,л» бандлари (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахслар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech