Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўтиринг айтган манзилингизга олиб бориб қўямиз!

Тошкент шаҳри. 2022 йил 08 январь куни Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 34 ёшли Х.Ж. Яшнобод туман ИИО ФМБ бошлиғи номига мурожаат қилиб, унда шу куни соат 09:30да Тошкент халқаро аэропорти ёнида “Водий питак”га бориш учун “Lacetti” русумли автомашинага ўтирганлиги, Яшнобод тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган Андижон вилоятига ҳаракатланадиган йўловчи машиналар тураргоҳига етиб келишганида, автомашина ҳайдовчиси ва ёнида бўлган йўловчиси уни машинадан тушириб, биргаликда қўлларини ушлаб, бўйнидан бўғиб, жами 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини очиқ-очиқдан талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинганликларини маълум қилиб ушбу номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 41 ёшли У.С. ва Тошкент вилоятида яшовчи 36 ёшли Ю.А.,лар содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.С. ва Ю.А.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчилар процессуал тартибда ушланишган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech