Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Мис кабелларни талон-торож қилган шахслар анқиланди

Навоий. 2020 йилнинг апрель ойи бошларида номаълум шахслар Кармана тумани “Уйрот” маҳалласида қурилиш ишларини олиб бораётган қурулиш компаниясининг участкаси ҳудудига девор орқали ғайриқонуний равишда кириб, омборхонада мавжуд бўлган узунлиги 632 метрни ташкил этувчи, нархи 8.468 АҚШ доллар бўлган мис кабелларни яширин равишда талон тарож қилиб ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 28 ёшли З.А., 30 ёшли Ў.Х., 34 ёшли Ж.Я. лар томонидан содир қилинганлиги аниқланган.

Тергов ҳаракатлари давомида, ашёвий далилий тариқасида 63 килограмм миқдордаги мис, 700.000 сўм пуллар, 1 дона электрон тарози, 1 дона темир арра, темир қайчи, болгарка, қўлқоплар олинган.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech