Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Яна бир қонунга хилоф равишда қурол сақлаш ҳолати аниқланди

Навоий. 2020 йилнинг 20 апрель куни Хатирчи тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида Хатирчи тумани "Тасмачи" МФЙда яшовчи 45 ёшли У.Р. ўзининг яшаш  уйида 2 дона ов қуроллари ва 9 дона патронларни тегишли рухсатномасиз қонунга хилоф равишда сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу ов қуроли ва патронлар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ўтказилган судга оид баллистик экспертиза хулосасига кўра аниқланган икки қуроларнинг бири яроқсиз бўлиб, иккинчи қурол эса 16 калибрли “ИжК” русумли ов қуроли эканлиги ва 16 калибрли ов қуроли учун мўлжалланган, ишлатишга яроқли бўлган 9 дона патронлари отиш учун яроқли эканлиги анқиланган.

Ҳолат юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-кисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. У.Р. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech