Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўғрилик қилган шахслар ушланиб, тергов давомида 246.000 доллар пуллар ашёвий далил тариқасида олинди

Тошкент шаҳар. 2022 йилнинг 31 май куни соат тахминан 08-30лар атрофида номаълум шахслар Яккасарой тумани Қушбеги даҳасида яшовчи Хитой Халқ Республикаси фуқароси 36 ёшли Т.В.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириш эшиги кулфини бузган ҳолда кириб, хонадон ётоқхонасидаги шкафга ўрнатилган ва ичида бўлган 265.000 АҚШ доллари бўлган темир сейфини яширин равишда эгаллаб, ҳодиса бўлган жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Сурхандарё вилоятида яшовчи 24 ёшли Ж.М., Р.л., 19 ёшли Н.Ж., Б.М., 20 ёшли О.О. ва 23 ёшли Т.А.лар содир этканлиги аниқланиб, улардан жами 246.000 АҚШ доллари, 9.771.000 сўм пуллари, 100 евро ҳамда мазкур пулларга сотиб олинган бир дона “iPhone 13” телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда юқоридаги шахсларнинг хар бирига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech