Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўғирланган 200 кг. яқин гўштлар 500 минг сўмга сотиб юборилганлиги аниқланди

Андижон шаҳри. 2023 йил 8 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида Андижон шаҳар Чўлпоншох кўчасида жойлашган 39 ёшли У.Ш.га тегишли бўлган “Миллий таомлар” ошхонасига ғайриқонуний равишда киришиб, у ердан нархи 11,6 млн. сўмлик 134 кг мол гўштини, 240 минг сўмлик 8 кг товуқ сон гўшти(окорочка)ни, 682 минг сўмлик 22 кг. бутун товуқ гўшти(грил)ни, 150 минг сўмлик мол жигарини, 360 минг сўмлик 40 дона сихларга ўтказилган шашлик гўштларини, 240 минг сўмлик барбекю аппаратини жами бўлиб 13 млн. сўмдан ортиқ гўшт маҳсулотларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида мазкур жиноятни 33 ёшли А.Н. ва 35 ёшли Н.Ж.лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, содир қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Н. ва Н.Ж.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик) билан иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида гумонланувчилардан ўғирланган гўшт маҳсулотларини нима қилганликларини сўралганда улар ушбу гўшт маҳсулотларини бошқа шахсларга атига 500 минг сўм эвазига сотиб юборишганлигини баён этишган.

Ҳозирда, ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси

подполковник С.Ширбачеев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech