Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент вилоятидаги транспорт воситасини олиб қочиш

Пискент. 2020 йилнинг 09 февраль куни тахминан соат 22:30 ларда 35 ёшли А.Э. “Мингтепа” маҳалласидаги чойхона олдида 23 ёшли М.А. томонидан “Nexia” русумли автомашинаси двигатели ўт олдирилган ҳолатда қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетган. “Барлос” маҳалласига етиб борганидан борганидан автомашинани шу ерда қолдирган ва номаълум томонга яширинган. Кўрилган чоралар натижасида А.Э. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пискент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишида А.Э. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech