Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Транспорт воситасини олиб қочиш жинояти

Фарғона вилояти: 2020 йилнинг 24 март куни Данғара тумани ИИБга 38-ёшли фуқаро Х.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 21:00 ларда унинг Тошкент кўчасидаги “Мўмиё” номли дорихона рўпарасида қаровсиз қолдирилган “Сobalt” русумли автомашинасини номаълум шахслар олиб қочиб кетилганлигини, бироздан сўнг ушбу автомашина пачоқланган ҳолда “Агросаноат касб-ҳунар” коллежи олдида топилганлигини, шу билан бирга, автомашина ичда бўлган 10.400.000 сўм пуллари ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбири давомида мазкур жиноятни 26-ёшли Ж.С. ва 27-ёшли Ю.М.,лар содир этганликлари аниқланиб, ўғирланган пуллар тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.С. ва Ю.М.,лар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этганлик учун Жиноят кодексида 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо қўлланилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech