Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ҳовлининг ичидан автомашина олиб қочган шахс ушланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 13 июль кунидан 14 июль кунига ўтар кечаси соат 01:30 да 28 ёшли А.Г., Қуйичирчиқ тумани Бешкент МФЙ да яшовчи 33 ёшли А.К., нинг уйи ҳовлисига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлида турган “ВАЗ 2106” русумли автомашинасини ҳеч кимдан сўрамасдан ўт олдириб, кўчага олиб чиқиб Кўксарой маҳалласи томонга ҳаракатланиб кетаётганида, автомашина техник жиҳатдан носоз бўлиб бузилиб қолганлиги сабабли йўл четида қолдириб, автомашинанинг чап олд эшиги ҳамда чап эшигидаги ойнасини синдириб ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича А.Г., айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисабатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech