Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашина олиб қочган шахс ЙТҲга учради.

Қашқадарё. 2020 йил 26 январь куни тахминан соат 18:50ларда 37 ёшли А.Ю. маст ҳолда, Қарши шаҳар, 7-кичик тумандаги уйлар олдида турган фуқаро А.Х.га тегишли кўк рангли “Nexia-2” русумли автомашинани олди чап томон эшик ойнасини синдириш йўли билан очиб, автомашинани номаълум томонга бошқариб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, шу куни соат 20:00да, маст ҳолатда бўлган А.Ю., “Nexia-2” русумли автомашинада Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган "Оила маркази” биноси қаршисида ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган 28 ёшли М.М.нинг бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомашинага урилиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган 38 ёшли Ш.А.нинг бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган ҳолатда топилган.
Оқибатда ҳайдовчи А.Ю. турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро А.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси
2-қисми “г” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech