Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Туғишган жиянига ҳам ишонч йўқ!

Бухоро вилояти. Жорий йилнинг 22 апрелига ўтар кечаси соат 02:30 ларда номаълум шахс Қоракўл туман “Истиқлол” маҳалласида яшовчи 48 ёшли С.Д. (аёл)нинг яшаш уйи ётоқхонасига юзига ниқоб кийган ҳолда, ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонада ухлаб ётган уй эгасига ҳужум қилиб, пул талаб қилган вақтида жабрланувчи унинг уйида пул йўқлигини билдиргач, номаълум шахс қўлида бўлган белкурак дастаси билан унинг бўйин, қўл, тирсак ва танасини бошқа жойларига бир неча маротаба қасддан уриб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, унинг ёнида бўлган баҳоси 1.5 млн сўмлик “Samsung А02” русумли қўл телефонини талон-торож қилиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноят жабрланувчининг жияни 17 ёшли Ж.М. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан холасига тегишли бўлган “Samsung А02” русумли телефон аппарати ҳамда шу куни эгнида бўлган кийимлари ва ниқоб сифатида ишлатилган қора рангли майка ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech