Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкентда 23 та кўмиб қўйилган гиёҳвандлик моддаларининг жойлашуви ва “закладчик” аниқданди

Тошкент шаҳри. 2023 йилнинг 28 июнь куни соат 17:30 да “Қорадори-2023” тадбирлари давомида, Бектемир тумани Чирчиқ бўйи кўчасида хизматларини олиб бориётган туман ИИО ФМБ ППХ ходимлари томонидан мазкур ҳудудда бўлган 25 ёшли И.К. ўзининг ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилган вақтда эгнидаги қора рангли шимининг чап чўнтагидан 1 дона кўк рангли елим скотчга ўралган гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Й.К.дан ушбу моддани кимдан ва қаердан олганлиги сўралганида, у ушбу гиёҳванд моддасини геолокация асосида кўмиб қўйиш учун олиб кетаётганлигини ва Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Чирчиқ бўйи, Тараққиёт, Б.Нозим, Паркент йўли кўчалари, “Ийк-ота”, “Гулбоғ”, “Забардаст” МФЙлар ҳудудида ўзига нотаниш бўлган мижозлар учун жами 23 дона ўрамдаги гиёҳвандлик моддаларини кўмиб чиққанлигини маълум қилиб, ушбу 23 дона ўрамдаги моддалар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.      

Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Й.К.дан олинган модда таркибида альфа-пирролидиновалерофенон мавжуд бўлиб, бу модда “альфа-пирролидиновалерофенон (а-PVP)” деб аталиши ва умумий оғирлиги 22,4 граммга тенглиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5 қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Муаллиф: Тергов департаменти

катта терговчиси

А.Абдуллаев

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech