Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент вилоятида “хўроз уриштирувчи” қўлга олинди

Тошкент вилояти. 2022 йил 09 январь куни соат 15:00ларда Юқоричирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида, 40 ёшли А.Г., Юқоричирчиқ тумани Истиқлол маҳалласида жойлашган яшаш хонадонида юзга яқин одамларни тўплаган ҳолда қимор ва таваккалчиликка асосланган хўроз уриштириш ўйинини қонунга хилоф равишда ташкил этиб келганлиги аниқланиб, холислар иштирокида А.Г.,дан 300.000 сўм пуллар ва ҳодиса жойидан 7 дона хўрозлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Юқоричирчик туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Г., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech