Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“TIKO”даги сайр "10 йилгача тушиши" мумкин

Сурхондарё вилояти. 2023 йил 28 март куни соат 22:00 ларда Музработ тумани “Маданият” маҳалласида яшовчи 51 ёшли Х.Ў. мурожаат қилиб, номаълум шахс «TIKO» русумли автомашинасини Ангор тумани “Илғор” маҳалласида яшовчи танишининг яшаш уйи олдида қаровсиз қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, олиб қочилганлиги ҳақида хабар бериб, автомашинани топишда ҳамда транспорт воситасини олиб қочган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари давомида, шу куннинг ўзида автомашина Термиз шаҳар “МангузарЙПХ масканидан ҳаракатланиб кетаётган вақтида ЙПХ ходимлари транспорт воситасини тўхтатишни талаб қилишган вақтида, номаълум шахс қочишни режалаштириб, маскандан ўтмоқчи бўлиб аммо йўл четига чиқиб кетиб ҳаракатланишни бошлаганда, бошқарувни эплай олмай йўл транспорт ҳодисаси содир этган ва шу вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Қонунбузарнинг шахси текширилганда, у Жарқўрғон тумани “Обиҳаёт” маҳалласида яшовчи муқаддам судланган спиртли ичимлик таъсирида бўлган 36 ёшли Ж.Х. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ж.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этганлик учун Жиноят кодексида 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо қўлланилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech