Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Талончи дўстлар

Тошкент шаҳар. 2021 йилнинг 18 ноябрь куни соат 21:00 ларда номаълум шахслар, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани 3-мавзе 9-уй ёнида 22 ёшли С.К., нинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, қиймати 300 АҚШ доллар бўлган “Iphone 8 plus ” русумли телефон аппаратини тортиб олишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 27 ёшли У.А. ўзининг 21 ёшли таниши К.А. билан биргаликда содир этганликлари ҳудуддаги видеокамералар ёрдамида аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.А. ва К.А., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-модда 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов жараёнида, қонунбузарлардан жабрланувчи С.К. га тегишли “Iphone 8 plus ” русумли телефон аппарати тегишли тартибда расмийлаштириб олиниб, ашёвий далил деб эътироф этилган.

Ҳозирда дастлабки тергов давом этмоқда.

 

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

подполковник Ш.И.Хасанов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech