Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сурхондарёда маст ҳолдаги фуқаро ўз ўйида улфатини пичоқлади

Сурхондарё вилояти. 2021 йил 09 март кунидан 10 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи 21 ёшли Қ.А. ўзининг яшаш уйида, маҳалладоши 26 ёшли Қ.М. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, маст ҳолатда ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолиши оқибатида, Қ.А. ошхона пичоғи билан Қ.М.,нинг қорин қисмига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Бойсун тумани суд тиббий экспертиза бўлимининг дастлабки маълумотномасига кўра, Қ.М.,га “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” турдаги тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Қ.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилади.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech