Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Савдогарга тан жароҳати етказган шахсга суд ҳукми эълон қилинди.

Фарғона. 2019 йил 22 август куни тахминан соат 13-00 ларда 20 ёшли Саид Я. Марғилон шаҳрида жойлашган савдо дўконларидан бирида телефон сотувчи фуқаро 21 ёшли Аброр И.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида, ўткир тиғли жисм билан Аброр И.га нисбатан оғир тан жароҳати етказиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Саид.Я.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида унга ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан фуқаро Саид Я. ушбу жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech